Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:10

"Азимжон Асқаров" катта жанжалга сабаб бўлди


Азимжон Аскаров Бишкекдаги қамоқхона камерасида.
Азимжон Аскаров Бишкекдаги қамоқхона камерасида.

Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тўғрисидаги ҳужжатли филм намойишини тўхтатиш истагида бўлган “патриотлар” 21 сентябр куни Бишкекдаги “Манас” кинотеатрида катта жанжал уюштирдилар.

Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тўғрисидаги ҳужжатли филм намойишини тўхтатиш истагида бўлган “патриотлар” 21 сентябр куни Бишкекдаги “Манас” кинотеатрида катта жанжал уюштирдилар.

“Бир дунё-Қирғизистон” кинофестивали доирасида 21 сентябр куни Бишкекдаги “Манас” кинотеатрида Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров тўғрисидаги ҳужжатли филм намойиш этилиши режалаштирилган эди.



Филм намойиш этила бошланган пайтда кинотеатр залига ўзларини “Мээр жази” ва “Қирғизистон патриотлари” ташкилотлари аъзолари деб таништирган одамлар кириб келган. Улар филмнинг намойиш этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида жанжал кўтарган. Воқеа жойига етиб келган милиция ўзларини “патриот” деб ҳисобловчиларни тартибга чақиришга ҳаракат қилган.

Азимжон Асқаров бир неча кундан бери қирғиз жамияти диққат марказида қолмоқда. Бир неча кун ичида уни президент, Фридом Хаус, “патриот” аёллар”, жамоат арбоблари, маданият арбоблари ва киночилар турли сабаблар билан тилга олдилар. Ўзларини "патриот" деб атовчи аёллар, жамоат ва мадиният арбоблари Азимжон Асқаров тўғрисида олинган ҳужжатли филмнинг намойиш этилишига кескин қаршилик билдирдилар.

Уларнинг наздида Азимжон Асқаров қотил ва мазкур филмда Қирғизистон ҳуқуқий давлат сифатида шаклланмагани танқид қилинган. Бу эса, “патриот”лар фикрича, Қирғизистонга қилинаётган тухматдир.


Мазкур шахслар биринчи марта 19 сентябр куни Бишкекдаги "Манас" кинотеатрига бостириб кирган ва Азимжон Асқаровга бағишланган филмни намойиш этмаслик талаби билан жанжал кўтарган эди.

Фридом Хаус Қирғизистон ҳукуматига жўнатган баёнотида , расмий Бишкекдан фикр эркинлиги ҳуқуқи кафолатланишини ва Асқаров ҳақидаги филм намойиш этилишига тўсқинлик ҳаракатларининг олдини олишни илтимос қилган.

Мазкур филм ҳақида гапирар экан, фестивал ташкилотчиси Тўлайкан Исмоилова 19 сентябрда Озодлик мухбирига мана буларни айтган эди:

- -Биринчидан, филмда инсон тақдири ҳақида гап бормоқда. Система, тергов, суд адолатли бўлдими ёки адолатсиз бўлдими деган масала кўтарилмоқда. Бу ерда гап ўзбеклар ёки қирғизлар ҳақида эмас, адолат ҳақида бормоқда, -деди Тўлайкан Исмоилова.

Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашиб, Белгия сафаридан қайтган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам матбуот анжуманида Азимжон Асқаров номини тилга олди. Президентга кўра, ЕИдаги расмий учрашувларда Азимжон Асқаров масаласи кўтарилган.

Атамбаев ЕИ расмийларининг бу борадаги саволларига Азимжон Асқаровни оқлаш учун ҳеч қандай сабаблар мавжуд эмаслигини таъкидлаганини айтди:

-Азимжон Асқаров ҳақида, албатта, гап бўлди. Мен уларга Азимжон Асқаровнинг суди бўлган, деб жавоб бердим. Мен бирон жойга бориб, “Мана бу одамга нотўғри ҳукм чиқарилибди”, деб айта олмайман. Бу ишни суд ҳал қилиши керак. Иккинчидан, ишни янгидан тергов қилиш учун етарли асослар бўлиши керак. Бироқ бундай далилилар ҳам йўқ, -деди Алмазбек Атамбаев.

“Азимжон Асқаров” деб номланган 15 дақиқалик ҳужжатли филм “Фридом Хаус” халқаро ташкилоти томонидан суратга олинган ва кинофестивал доирасида 21 сентябр куни намойиш этилади.

Ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров 2010 йилда Бозорқўрғон туманидаги тартибсизликларни уюштирганликда ва милиция ходимини ўлдирганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У ўзига билдирилган айбловларни тан олган эмас.

Халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаров иши сиёсийлаштирилгани ҳамда соҳталаштирилганига ишонилишини билдирган. Ню-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро маркази, Freedom House, Amnesty International каби кўплаб халқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматидан Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш ҳамда уни қамоқдан озод қилишни талаб қилиб келади.
Азимжон Асқаров масаласини Қирғизистон раҳбарлари билан учрашувлари чоғида Германия канцлери Ангела Меркел ва Европа Иттифоқи расмийлари ҳам кўтарган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эса ўтган йили Азимжон Асқаровни оқлаш учун ҳеч қандай сабаблар мавжуд эмаслиги тўғрисида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG