Линклар

Каримов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котибини ўзгартирди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўзининг сўнгги фармони билан Виктор Маҳмудовни Миллий хавфсизлик кенгашига котиб этиб тайинлади.

45 ёшли генерал-лейтенант шу пайтгача Ўзбекистон Мудофаа вазири муовини лавозимида ишлаб келган.

Миллий хавфсизлик кенгашининг аввалги котиби Баҳодир Тошматов Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG