Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:09

WhatsApp Пахтакор: "Медсправкаси борлар ҳам пахтага чиқариляпти"


Озодликка 19 сентябр куни йўлланган сурат.
Озодликка 19 сентябр куни йўлланган сурат.
Озодликка ёзаётган блоггерлар орасида меҳнатга яроқли бўлмаганлар ҳам пахта теримига мажбуран сафарбар қилинаётганидан гап очганлар бўлмоқда. Блоггерлардан бири фотосуратларни ҳам илова қилди. Кўрган-кечирганлари билан ўртоқлашаётган муштарийлар битикларини “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


"Касаллар ҳам пахтага!"

Озодликнинг “WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган теримчи блоггерлардан бири пахта теришни соғлиги кўтармайдиган хаста талабалар ҳам теримга мажбурланаётгани ҳақида ёзди.

Озодликка 19 сентябр куни йўлланган сурат.
Озодликка 19 сентябр куни йўлланган сурат.
Озодликка 19 сентябр куни йўлланган сурат.
У блогига суратни ҳам илова қилди.

Қуйида бу битик ўзгаришсиз келтирилмоқда:

"... Sprafkaga ochertta turiwpti VKK si un bitta pechatga. ... inst. Xozir instka borudm VVK siga pechat urilgan ozod qlinganlaniyam ertadan paxtaga opketvotkanakan xich bomaganda 3kilodan bosayam terasalla dvotkanmuw Maniyam sprafkami qabul qliwmadi ertaga ertalap 8da severniy vakzaldan opketiwarmuw

Babr qabul qliwmadi. Zamglavrach borp uwatta bogilp kegin keyn ozod bolasan didi Wunaqa bosa keyn ozod qliwarmuw paxtadan

agar alergiya kuchayp ketsa ast boladiyu dsala onam bza bilmimza ketadi bu qz dp qabul qmadi bugun Astma dmoxchidm..."



"Бир марталик душ қабул қилиш 3 минг сўм"

Самарқанд вилоятидан ёзган теримчи муштарий ҳашарчилар учун ҳозирланган шароитдан норози бўлди.

Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Унинг ёзишича, свет ва газ йўқ, ювиниб-тараниш учун шароит эса мутлақо аянчли аҳволда.

Унинг ўзгаришсиз келтирилган битикларини ўқинг:

"... Самаркандда мана пахта терими учун институт боллари келиб жойлашишди. Лекин газ, свет йок Штаб шароити купчиликни кониктирмаяпти

Шу сабаб талабалар пул тулаб ижарада туришмокда. Ижара хакки 35 минг, хар сафар душ кабул килш эса 3 минг. Ахир узиз уйланг терим учун берилаетган пул жуда кам белгиланган.

Далалардаги пахта ахволи эса теримни кийинлаштиради. Талаба хар кун чанг даладан келиб душ кабул килса, уларнинг берган пули 1 ойлик душ пулига хам етмайди..."



"МАРДИКОР - 2013" танлови

Муштарийлар ўзаро ҳазиллашишмоқда:

"...Ха яна бир хабар республика буйича "МАРДИКОР 2013" танлови бошланди. Ким куп пахта тераркан..."


"Пахтада берилган овқатни емадик"

Пахта теримига борган шаҳарлик бир гуруҳ теримчи штабда берилган карам шўрвани ичмасдан, пахта тераётган туман марказидаги емакхонага борганини ёзди.

"... Paxtani ovqatini yemi ...ga kafega keldik. Kafe molhonadan badtar Ovqatiga chidasa boladi lekin gigiena 0..."


“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийси “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган мактуб. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай мактубларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, мактуб ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail:
ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG