Линклар

logo-print

Руслан Чагаев WBA Continental камари учун жанг қилади


Руслан Чагаев.

Руслан Чагаев.

Профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев 5 октябр куни Москвада сербиялик Йово Пударга қарши рингга тушади.

“Олимпийский” спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур жанг ғолиби WBA Continental камарини қўлга киритади.

34 яшар Чагаев ҳозиргача 34та жангдан 31тасида ғолиб бўлган (20та нокаут), икки жангда бой берган ва битта жангни дуранг билан якунлаган.

42 ёшли Пудар эса 33 та жангдан 30 тасида ютган (17та нокаут) 3та жангда ютқазган.

5 октябр кунги бокс кечасининг асосий жанги WBA таснифида оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони россиялик Александр Поветкин ва WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко ўртасида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG