Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:05

Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчиси ўз миссиясини тугатди


Ўзбекистоннинг Германия ва Чехиядаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов.
Ўзбекистоннинг Германия ва Чехиядаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов.
Ўзбекистон Республикасининг қароргоҳи Берлинда жойлашган Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасини бажарган Дилшод Аҳатов ўз миссиясини тугатди.

Тошкентдаги Чехия элчихонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Чехияга янги элчи тайинлангунига қадар Аҳатовнинг элчилик вазифасини Нодир Ғаниев вақтинча бажаради.

Ғаниев 17 сентябр куни Прагада Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари билан сўзлашув олиб борган.

Дилшод Аҳатов 2010 йил октябр ойида Чехиянинг ўша пайтдаги президенти Вацлав Клаусга ишонч ёрлиғини топширган эди.

19 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Гинек Пейхни қабул қилди.

Мулоқот чоғида хўжалик, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Чехия ҳукуматлараро комиссиясининг 30-31 октябр кунлари Тошкентда ўтадиган 7-йиғилиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG