Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:15

Россия элчихонасининг уч ходими Дамашқда яраланди


Сурия пойтахти Дамашқдаги Россия элчихонаси ҳудудига минамёт снаряди тушиб портлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳужум оқибатида элчихонанинг уч ходими енгил яраланганини билдирди.

Ундан олдин ахборот агентликлари элчихонанинг исми ошкор этилмаган расмийсига таяниб ҳужумда ҳеч кимга зиён етмагани ва элчихона фаолиятини одатдагидек давом эттираётганини хабар қилган эди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси минамёт снарядини президент Башар Ал-Ассадга қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчилар отганини билдирди.

Сурия ҳукуматига қурол-аслаҳалар етказиб бераётган Россия Ал-Ассаднинг халқаро майдондаги асосий тарафдоридир.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатларини Сурия бўҳронига “чуқур сиёсий ёндошаётганлик”да айблади.

Россиядаги Биринчи телеканалга якшанба куни берган интервюсида Лавров Ғарб давлатлари Яқин Шарқда мусиқани улар буюришларини намойиш қилиш учун Сурия Президенти Бараш Ал-Ассадни ҳокимиятдан ағдариш ниятида эканликларини айтди.
XS
SM
MD
LG