Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:22

Дунёдаги илк кўринмас бино Жанубий Кореяда қурилади


АҚШнинг GDS Architects ширкати Жанубий Кореяда дунёдаги биринчи кўринмас осмонўпар бино дизайнини ишлаб чиқди.

Жанубий Кореядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, бинони Инчон аэропорти яқинига қуриш режаланган.

Tower Infinity деб номланган иморатнинг баландлиги 450 метрни ташкил этиши ва у дунёдаги олтинчи энг балан иморат бўлиши режаланган.

Иморатнинг ўзига хослиги, унинг ташқарисига ўрнатилган LED ёриткичлар, махсус камералар атрофдаги воқеаларни бинонинг бошқа томонида акс эттиргани боис иморат деярли кўринмайди.

Қиймати 277 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган осмонўпар бинони қуриш ишлари келаси йилда бошланиб 2016 йилда тугатилиши режаланган.

Дунёдаги энг баланд иморат Бирлашган Арам Амирликларининг Дубай шаҳрида 2010 йил 4 январ куни фойдаланишга топширилган. "Бурж Ҳалифа" деб номланган мазкур бинонинг баландлиги 829.8 метрни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG