Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:58

Ўзбекистон ЕИга $ 100 миллионлик мева-сабзавотлар етказиб беради


Ўзбекистон ширкатлари келаси йил Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларига 100 миллион доллардан ортиқ ҳажмда мева-сабзавот етказиб бериш ҳақида шартномалар имзолади.

Буни Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев пайшанба куни Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида маълум қилди.

Ғаниевга кўра, ЕИ давлатлари билан шартномалар шу ой бошида ўтган “Рига Озиқ-овқат 2013” халқаро кўргазмасида имзоланган.

Fruit-inform.com нашри маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистонда мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш 15,4 фоизга кўпайиб, 9 миллион 81 минг тоннани ташкил қилган.

Полиз маҳсулотлари 12,8 фоизга ошиб, 1 миллион 420 минг тонна ва узум етиштириш 13,5 фоизга кўпайиб 1 миллион 200 тоннага етган.

Ўзбекистон ҳар йили 500 мингдан 700 минг тоннагача мева-сабзавотларни хорижга, асосан, Қозоғистон ва Россияга экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG