Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:51

АҚШ Сурияни бомбалаши керакми ёки йўқ?


Сурия мухолифати Асад ҳукумати қўллаган кимёвий ҳужум натижасида мингдан зиёд одам қурбон бўлганини идаао қилмоқда.
Сурия мухолифати Асад ҳукумати қўллаган кимёвий ҳужум натижасида мингдан зиёд одам қурбон бўлганини идаао қилмоқда.
Сурия ҳукумати “АҚШ агрессиясини бартараф қилиш” учун ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назоратига топширишга розилик берди. Бироқ айни пайтда АҚШ президенти Обама Конгресс аъзоларидан кимёвий қуроллар қўллагани гумон қилинаётган Сурия ҳукуматига қарши чекланган ҳарбий зарба бериш ваколатини беришга кўндириш ҳаракатларини давом эттиришини билдирган. Хўш, Сурия масаласини сиёсий ҳал қилиш имкони борми ёки мухолифат қонхўр диктатор деб атаётган Асадни ҳокимиятдан кетказишнинг бирдан-бир йўли бомбардимон қилишми? Чоршанба, 25 cентябр Тошкент вақти билан соат 21.05 да жонли ўтказилган Баҳс майдонида ана шу икки хил қарашдаги эксперт ва тингловчилар билан мавзуни муҳокама қилдик.

Агар сиз АҚШ томонидан Башар Ассад ҳукуматининг муҳим нуқталарини бомбардимон қилиш тарафдори бўлсангиз, Skypeнинг Ozodskype манзилига қўшилинг.

Агар сиз АҚШнинг Сурияни бомбалашига қарши бўлсангиз, Skypeнинг ozodskype2 манзилига қўшилинг.

Суриядаги тўполонлар “араб баҳори” инқилобларининг давоми сифатида 2011 йилнинг март ойида бошланган эди.



Сурия президенти Башар Ассад ҳокимияти тизимида демократик ўзгаришларни талаб қилиб чиққан намойишчилар ҳукумат ҳарбийлари томонидан аёвсиз ўққа тутилди.

Бу хунрезликларга қарши ўтказилган бошқа намойишлар ҳам танк ва қуроллар ёрдамида бостирилди.

Сурия мухолифати ҳукумат кучлари Дамашқ яқинида исёнчиларга қарши кимёвий қурол қўллагани оқибатида 1400 одам, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлганини айтмоқда.

Аммо Ассад ҳукумати кимёвий қурол мухолифат кучлари томонидан қўлланилганини иддао қилмоқда.

БМТнинг махсус комиссияси ҳам Сурияда кимёвий қурол қўлланилганини тасдиқлади, бироқ комиссия бу қурол ким томонидан қўлланилганини очиқламади.

АҚШ Сурия ҳукумати ўз халқига нисбатан кимёвий қурол қўлланилганини кескин танқид қилиб, Сурия қуролли кучларини заифлаштирадиган нуқталарни бомбардимон қилиш ҳаракатига тушди.

Айни пайтда Россия аралашуви боис Сурия ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларни халқаро ҳамжамият назоратига топширишга розилик берди.

Бу билан Суриянинг муҳим нуқталарини бомбардимон қилиш ҳақидаги АҚШнинг режаси ортга сурилгандай бўлди. Аммо Оқ уй матбуот котиби Жей Карни президент Обама Конгресс аъзоларидан кимёвий қуроллар қўллагани гумон қилинаётган Сурия ҳукуматига қарши чекланган ҳарбий зарба бериш ваколатини беришга кўндириш ҳаракатларини давом эттиришини билдирган.

Хўш, минглаб тинч аҳолининг қурбон бўлишига сабаб бўлган, тинч намойишларни қурол билан бостирган ва кимёвий қурол қўллагани иддао қилинаётган Башар Асад ҳокимиятини йўқ қилиш учун АҚШ чекланган зарбалар бериши керакми ёки йўқ?

Кремл иддао қилаётгандай, Сурия мухолифатининг асосий қисмини радикал исломчилар ташкил этадими ёки Асад ҳукуматидан жабр кўрган сурияликлар?

АҚШнинг Сурияни чекланган йўсинда бомбардимон қилиши пировардида тинчлик келтирадими ёки йўқ?

Сурия масаласини бошқача сиёсий йўл билан ҳал қилиш имкони борми?


Агар шу масалаларни ўрганган бўлсангиз, 25 сентябр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.05 ўтказиладиган жонли баҳсимизда қатнашинг.

Агар сиз АҚШ томонидан Башар Ассад ҳукуматининг муҳим нуқталарини бомбардимон қилиш тарафдори бўлсангиз, Skypeнинг Ozodskype манзилига қўшилинг.

Агар сиз АҚШнинг Сурияни бомбалашига қарши бўлсангиз, Skypeнинг Ozodskype2 манзилига қўшилинг.

Сиз ўз фикрларингизни sadriddin61@gmail.com электрон почтасига ёзиб қолдиришингиз ёки +420 775 150 584 телефонига SMS жўнатишингиз ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG