Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел учинчи муддатга ўзининг канцлерлик ваколатларини сақлаб қоладиган бўлди.

У етакчилик қиладиган Христиан демократлар партияси ва Христиан социаллар иттифоқи консерватив блоки якшанба куни ўтказилган парламент сайловида қарийб 41,5 фоиз овоз олди.

Бироқ, Меркелнинг етакчи колиация бўйича айни дамдаги шериги Озод демократлар партияси беш фоиздан оз овоз олгани айтилмоқда – бу эса партиянинг парламентга кириши учун етарли эмас.

Сайлов натижаларига кўра, Ангела Меркел партияси Бундеслигада етакчи коалиция тузиш учун 25,7 фоиз овоз олган Социал демократлар билан сўзлашувлар ўтказиши керак бўлади.

Коалиция тузиш бўйича сўзлашувлар қийин кечиши ва бир неча ҳафтага чўзилиши кутилмоқда.

Ангела Меркел Иккинчи жаҳон урушидан бери учинчи муддатга сайланган учинчи Германия канцлеридир.
XS
SM
MD
LG