Линклар

Кения ҳукумати армияси Найробидаги савдо марказида исломчи жангарилар тарафидан гаровга олинганларнинг аксари қутқарилганини билдирди.

Якшанба куни Ал-Қоидага алоқадор Ал-Шабаб номли сомалиялик жангарилар гуруҳи Найроби шаҳридаги савдо марказига ҳужум қилиб, камида 68 кишини ўлдиргани ва ўнлаб кишини гаровга олгани хабар қилинган эди.

Кениянинг Мудофаа вазирига кўра, “гаровга олинганларнинг аксари қутқарилган ва бинонинг кўп қисми хафсизлик кучлари назоратига ўтган”.

Неча киши гаровга олингани ва уларнинг нечтаси қутқарилгани ҳақида аниқ маълумот берилгани йўқ.

Расмийлар жангарилар ҳужумини бартараф этиш учун барча чоралар кўрилаётганини айтишмоқда.

Ал-Шабаб гуруҳи жангарилари тарафидан ўлдирилганлар орасида Британия, Канада, Хитой, Франция, Ҳиндистон ва Голландия фуқаролари борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG