Линклар

logo-print
Эроннинг Бушеҳр шаҳрида Россия кўмагида қурилган ва ишга туширилган атом электр станцияси Эрон ҳукумати назоратига топширилади.

Давлатга қарашли ахборот агентлигининг мамлакат Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳийга таяниб хабар беришича, бир минг мегаватли Бушеҳр станциясининг Эрон назоратига ўтиши маросими душанба кунга режаланган.

Маросимда россиялик расмийлар, жумладан, станция қурилишини олиб борган Атомстройэкспорт ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этиши айтилмоқда.

Маҳаллий матбуот атом электр станциясининг Теҳрон назоратига ўтиши “вақтинча” эканини айтмоқда.

Солиҳийнинг билдиришича, станция яна икки йил Россия кафолати остида ишлайди ва бу муддат ичида россиялик мутахассислар Бушеҳрда техник ёрдам кўрсатишни давом этади.

Хабарларга кўра, Али Акбар Солихий Россия кўмагида қурилиши режалаштирилган яна бир атом электр станцияда қурилиш ишлари тез кунларда бошланишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG