Линклар

logo-print

Афғонистонда хавфсизлик кучлари кийимини кийган жангари уч НАТО аскарини ўлдирди


Афғонистонда миллий хавфсизлик кучлари униформасида бўлган қуролланган шахс уч нафар НАТО аскарини отиб ўлдирди.

Халқаро коалиция кучлари баёнотида шанба куни рўй берган воқеа тафсилотлари очиқланмаган.

Афғонистон Мудофаа вазири генерал Муҳаммад Зокир Азимийга кўра, ҳужум Пактика вилояти маркази Гардез шаҳрида амалга оширилган.

Ҳужум ҳарбий машғулотлар лагерида рўй бергани ва ҳужумчи ўша заҳотиёқ ўлдирилгани айтилмоқда.

Афғонистонда жангариларнинг хавфсизлик кучлари униформасида ҳужумлар уюштириши ҳоллари тез-тез учраб туради.
XS
SM
MD
LG