Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Россияда ўтаётган St. Petersburg Open халқаро турнирининг жуфтлик бахслари финал босқичида мағлуб бўлди.

Якшанба куни ўтган финал учрашувида Истомин ва унинг жуфтликдаги шериги британиялик Доминик Инглот испаниялик жуфтлик – Давид Марреро ва Фернандо Вердаскога икки сетда – 7:6, 6:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Яккалик баҳсларида эса ўзбекистонлик теннисчи чорак финал босқичида испаниялик Гарсия-Лопес Гилермога 6:2, 6:4 ҳисобида енгилган эди.

Сентябр ойи бошида US Open турнирининг тўртинчи босқичигача етиб борган Денис Истомин ATP рейтингида 85-поғонадан 47-поғонага кўтарилиб олган эди.

27 ёшли ўзбекистонлик теннисчига унинг онаси Клаудия Истомина мураббийлик қилади.
XS
SM
MD
LG