Линклар

Қозоғистонда ўзбекистонликлар билан тўла автобус ҳалокатга учради


Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида ичида юзга яқин ўзбекистонлик бўлган Mercedes-Benz автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот агентликлари хабар бермоқда.

Хусусан, Tengrinews.Kz сайтининг Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, авария 22 сентябр оқшомида Хромтау шаҳридан 15 километр нарида содир бўлган.

“Москва-Тошкент” йўналиши бўйлаб кетаётган автобус йўлиқмиш автоҳалокат натижасида ўн нафар йўловчи турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
XS
SM
MD
LG