Линклар

Лос-Анжелесда 2013 йилги Эмми мукофоти тақдимоти бўлиб ўтди


Америкадаги AMC кабел телевидениесида намойиш этилган Breaking Bad сериали ижодкорлари тақдимот маросимида.

Америкадаги AMC кабел телевидениесида намойиш этилган Breaking Bad сериали ижодкорлари тақдимот маросимида.

Лос-Анжелесда ўтказилган Эмми мукофоти тақдимот маросимида энг зўр телесериал номинацияси бўйича бош соврин Америкадаги оммабоп АМС кабел телевидениеси орқали намойиш этилаётган Breaking Bad — "Гуноҳларга ботиб" сериалига берилди.

Бу сериал ўпка саратони касалига чалинганини билгач, оиласига ўзидан кейин каттагина пул қолдириш мақсадида собиқ ўқувчиси билан бирга метамфетамин гиёҳванд моддасини ишлаб чиқаришга қарор қилган одмигина кимё ўқитувчиси ҳақида.

Энг зўр телевидение комедияси номинацияси бўйича бу йилги Эмми мукофоти Modern Family — "Замонавий оила" сериалига берилди.

Кекса актёр Майкл Дуглас Behind The Candelabra — "Шамдон ортида" сериалидаги роли учун йилнинг энг зўр актёри, деб топилди.

Клэр Дэйнс эса Homeland — "Ватан" сериалидаги Марказий Разведка Бошқармаси агенти роли учун йилнинг энг зўр актрисаси номинацияси бўйича Эмми мукофотини қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG