Линклар

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун табиий газ нархи ўртача 7 фоизга қимматлайди.

“Ўзбекнефтегаз” ширкати веб-сайтида эълон қилинган янги нархларга кўра, 1 октябрдан бошлаб газ ўлчагичи бор истеъмолчилар табиий газнинг 1 куб метри учун шу кундаги 130 сўм 80 тийин ўрнига 151 сўм 74 тийин тўлайди.

Янги нархлар 2013 йилнинг 16 сентабрида Молия вазирлиги томонидан тасдиқлангани айтилмоқда.

Хонадонида газ ҳисоблагичи йўқ истеъмолчи табиий газнинг ҳар куб метри учун шу кундаги 242 сўм ўрнига 1 октябрдан бошлаб 262 сўмдан тўлайди.

Иситиш учун сарфланган газнинг 10 куб метри учун аҳоли 1 октябрдан бошлаб 1216 сўм 95 тийин тўлайди. Шу кундаги нарх эса 1121 сом 60 тийиндир.

Ўзбекистонда табиий газ нархи сўнги бор 2013 йилнинг апрел ойида оширилган эди.
XS
SM
MD
LG