Линклар

Миср суди Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатини ман қилишга қарор чиқариб, мулкининг мусодара этилишини буюрди.

Суд қарорида айтилишича, Мисрда “ҳаракатнинг барча фаолияти ва ундан келиб чиқувчи ташкилотлар” ман этилиши керак.

Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракатининг ман этилиши ҳарбийлар қўллаган муваққат ҳукумат тарафидан собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларига нисбатан ўтказилаётган тазйиқнинг кучайган пайтига тўғри келди.

Ҳаракатнинг мамлакатдаги кенг қамровли ҳайрия тармоқалари ҳам тақиқ остига тушиши мумкинлиги айтилмоқда.

85 йиллик тарихга эга ҳаракат фаолияти собиқ президент Ҳусни Муборак ва ундан олдинги даврда ҳам ман қилиниб, гурух махфий иш олиб борар эди.

Муборак ҳокимиятдан ағдарилгач, Мусулмонлар Биродарлиги очиқ фаолият юритиш ва сиёсий партия тузиш имконига эга болганди.

Ҳаракат тарафидан илгари сурилган Муҳаммад Мурсий 2011 ва 2012 йилдаги президент сайловларида ғолиб чиққан, бироқ 2013 йили мамлакат ҳарбийлари тарафидан тахтдан ағдарилган эди.
XS
SM
MD
LG