Линклар

logo-print
Федерал разведка бюроси собиқ ходими Доналд Сачтлебен Associated Press ахборот агентлигига махфий маълумотларни сиздирганини тан олди.

Разведка тизимида 15 йил давомида ишлаб келган Сачтлебен АҚШ махсус кучларининг 2012 йили Ямандаги махфий амалиётига доир маълумотларни очиқлаганликда айбланган эди.

Бундан ташқари, собиқ агент болалар порнографиясини сақлаганлик ва тарқатганликда ҳам айбланган.

Айблари тасдиқланса, Доналд Сачтлебен 3 йил ва 7 ой қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Associated Press агентлиги 2012 йилнинг май ойида АҚШ махсус кучларининг Яманда самолёт портлатилишининг олдини олишга қаратилган махфий амалиёти ҳақида хабар берган эди.

АҚШ расмийларига кўра, махфий маълумотнинг сиздирилиши Арабистон яриморолида Ал Қоидага қарши курашаётган Америка агенти ҳаётини хавф остига қўйган.
XS
SM
MD
LG