Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:22

Равшан Эрматов Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бошқаради


25 сентабр куни ўтадиган футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини кутилганидек Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқаради.

Чоршанба куни “Пахтакор” стадионида ўтадиган финал учрашувида Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари тўқнашади.

ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг кетма-кет тўрт мавсумда Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бош ҳаками этиб тайинланаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

35 ёшли ўзбекистонлик ҳакам дунё бўйлаб қатор йирик футбол турнирлари, жумладан, 2010 йилда Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарган.
XS
SM
MD
LG