Линклар

Оренбург вилоят марказида 38 ёшли ўзбекистонлик эркак 41 дона 100 доллар (4100 доллар)лик қалбаки купюра билан қўлга олинди.

Унинг ёнидан Хитойда ишлаб чиқарилган ва ишлашга яроқсиз бўлган 100 та мобил телефони ҳам топилган.

РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, ўзбекистонлик фуқаро Оренбургга Москвадан автобусда келиб, Қозоғистонга кетаётган пайти ушланган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўзбекистонлик фуқаро ёнидан чиққан телефонларнинг аксари ўғриланган бўлган.
XS
SM
MD
LG