Линклар

Озодликнинг “WhatsApp Пахтакор” блогига ёзаётган теримчилардан келаётган ташвишли хабарлар оқими тинмаяпти. Блоггерлар бир талаба йигитни илон чақиб, ҳушсиз ётгани, яна бир талаба қизни эса сув тўлдирилган бочка босиб қолиб, оёғи сингани ҳақида ёзди. Пахта даласидан йўлланган битикларини “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


"2-курс боласини илон чақволди"

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган блоггерлардан бири улар билан бир университетда ўқийдиган 2-курс талабасини пахта даласидан илон чақиб олгани ҳақида ёзди.

"... Bzada paxtada 2 kurs bolani ilon chaqvoldi kecha Xaliyam oziga kemadi...", деб ёзди блоггер.

Бу блоггернинг ёзишича, дала шароитида илон чаққан болага вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Ҳушидан кетган талаба эса кечиккан тиббий ёрдам кейин ҳам ўзига келмаган. Айни пайтда шифокорлар бу болани ўзига келтириш ва бунинг ортидан қўзғалиши мумкин бўлган ота-она ҳамда раҳбарият жанжали олдини олишга уринмоқда.


"Бир қизни сув бочкаси босиб, оёғи синди"

Блоггеримиз пахта даласига сув келтириладиган темир бочка теримчи-талаба қизнинг оёғини босиб қолгани ҳақидаги икки энлик хабарни ёзди.

"...Bugun xozi anu suv sop kelin nechidr tonnali ichi tola suvli temrli bak bitta qizzi oyog'ini bosp qoldi xozi balnitsaga opketwti oyogi sindi...", деб ёзди блоггер.

Озодликка пахта даласида бўлаётган бу каби нохуш ҳодисалар ҳақидаги кичик-кичик хабарлар кўплаб келмоқда.

Озодлик аниқлик киритиш имкони бўлган хабарларга аниқлик киритишга уринмоқда.


"Лоток турганда, қанақа душ?!"

“WhatsApp Пахтакор” блогида теримчи талабалар учун яратилган шарт-шароитлардан суҳбатлашаётган блоггерлар орасида душ ва тоза ичимлик суви таъминоти оғирлиги тез-тез тилга олинмоқда.

"Сиз томонда душ борми?" дея савол ташлаган теримчи-талабага берилган жавоблардан бирини қуйида сизга ҳам ҳавола қилмоқчимиз:

"... Канака душ? Лоток турганда, сув факат 5л баклашкада, и то из Ташкента..."


"Бир марталик душ қабул қилиш 3 минг сўм"

Самарқанд вилоятидан ёзган теримчи муштарий ҳашарчилар учун ҳозирланган шароитдан норози бўлди.

Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Унинг ёзишича, свет ва газ йўқ, ювиниб-тараниш учун шароит эса мутлақо аянчли аҳволда.

Унинг ўзгаришсиз келтирилган битикларини ўқинг:

"... Самаркандда мана пахта терими учун институт боллари келиб жойлашишди. Лекин газ, свет йок Штаб шароити купчиликни кониктирмаяпти

Шу сабаб талабалар пул тулаб ижарада туришмокда. Ижара хакки 35 минг, хар сафар душ кабул килш эса 3 минг. Ахир узиз уйланг терим учун берилаетган пул жуда кам белгиланган.

Далалардаги пахта ахволи эса теримни кийинлаштиради. Талаба хар кун чанг даладан келиб душ кабул килса, уларнинг берган пули 1 ойлик душ пулига хам етмайди..."



"МАРДИКОР - 2013" танлови

Муштарийлар ўзаро ҳазиллашишмоқда:

"...Ха яна бир хабар республика буйича "МАРДИКОР 2013" танлови бошланди. Ким куп пахта тераркан..."


"Пахтада берилган овқатни емадик"

Пахта теримига борган шаҳарлик бир гуруҳ теримчи штабда берилган карам шўрвани ичмасдан, пахта тераётган туман марказидаги емакхонага борганини ёзди.

"... Paxtani ovqatini yemi ...ga kafega keldik. Kafe molhonadan badtar Ovqatiga chidasa boladi lekin gigiena 0..."


WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийси “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган мактуб. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай мактубларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, мактуб ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail: ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG