Линклар

Бугун Бухоро вилоятининг Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими раиси, 60 яшар фермер Бобомурод Раззоқовни тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукмни эълон қилди.

Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ фаолининг ўғли Шуҳрат Раззоқов маълум қилди.

Жондор маҳкамаси Бобомурод Раззоқовни одам савдосида айбдор деб топган.

Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Бобомурод Раззоқовга нисбатан очилган жиноий ишни бекор қилишга чақириб, бухоролик фаолга нисбатан жиноят ўйлаб топилган дея, унинг шартсиз озод этилишини талаб этган эди.
XS
SM
MD
LG