Линклар

Эрон ва АҚШ сўнгги 6 йилдаги илк учрашувга ҳозирланмоқда


 Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зарифнинг учрашуви режалаштирилган.

Бу АҚШ ва Эрон ўртасидаги сўнгги олти йил давомидаги юқори доирада ўтказилаётган илк расмий учрашув бўлади.

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида ўтказиладиган учрашувда Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия ва Россия вакиллари ҳам иштирок этиши режаланган.

Учрашув давомида Эроннинг зиддиятли ядровий дастури билан боғлиқ муаммолар ва БМТнинг Эронга санкциялари масалалари кўрилиши айтилаяпти.

Шунингдек, Оқ уй расмийлари бугун президент Барак Обаманинг Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиш эҳтимоли ҳақида ҳам хабар қилган.

Мабодо ушбу учрашув амалга ошса, бу АҚШ ва Эрон президентларининг 1979 йилдан буён илк расмий учрашуви бўлади.

Айни пайтда расмий Вашингтон ушбу учрашув борасида аниқ режалар йўқлигини ҳам таъкидлади.
XS
SM
MD
LG