Линклар

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси қошида Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этиляпти.

Янги очилган марказ мутахассиси (исмини оичқламасликни сўраган) Озодлик билан суҳбатда "ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи замонавий хатарлардан ҳимояланиш ва компьютер тизимларига хакерлик хуружларини тезкор олдини олиш" муассаса олдида турган вазифалардан эканини айтди.

- Ҳозир давлат органларида ахборотлаштириш яъни электрон ҳукумат барпо этиш борасида ишлар олиб бориляпти. Марказимиз шу ахбротлаштириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланади. Шунингдек, хакерлик хуружларини олдини олиш, компютер хавфсизлигининг замонавий хатарлари ҳақида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш каби вазифалар киради, дейди мутахасис.

Ахборот хавфсизлигига таҳдидлар нималардан иборат, деган саволимизга марказ расмийси шундай жавоб беради:

- Ҳар хил таҳдидлар бор. Масалан DDots хуружлар. Яъни маълумотларни ўғирлаш. Вируслар бор. Бундан ташқари мақсадли қилинадиган кибер таҳдидлар бор. Масалан маълумотлар базаси бўлса, шу маълумотлар базасини администраторини ўғирлаш. Марказимиз мана шундай таҳдидларнинг олдини олиш бўйича ҳам ишлар олиб боради, дейди мутахасис.

Ҳозирда Ўзбекистонда Интернет фойдаланувчилари сони 10 миллиондан ошгани айтилади.

Айни пайтда ҳукумат ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Интернет фойдаланувчиларини беҳаё сайтлардан ҳимоялаш ва конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган ахборотни тўхтатиш баҳонасида бир қатор халқаро оммавий ахборот воситалари веб-сайтларига тўсиқ қўйган.

Сўнгги пайтларда эса маҳаллий матбуотда аҳолини "ахборот ҳуружлари"дан ҳимоялаш чақириқлари кучайгани кузатилади.

Суҳбатдошимиз марказ мутахасиси ахборотни тўсиш марказ фаолиятига кирмаслигини таъкидлади.

Айни пайтда Тошкентдаги “Узинфоком” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш маркази томонидан битирувчиларга мазкур марказларда мутахассисликлар бўйича мавжуд иш ўринлари борлиги ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботларида "Интернет душманлари" рўйхатида тилга олиниб келади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG