Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Хитой Украинанинг уч миллион гектар ерини ижарага олмоқчи


Хитой Украинадан қишлоқ хўжалиги учун уч миллион гектар майдонни 50 йил муддатга ижарага олаяпти.

Бу ҳақда хабар қилган Хитой матбуотига кўра, Xinjiang Production and Construction Corps компанияси Украинанинг KSG Agro компанияси билан бу борада шартнома имзолаган.

Йилига 2,6 миллиард АҚШ долларига баҳоланаётган ушбу шартномага мувофиқ, дастлаб Днепропетровск вилоятидан Хитойга 100 минг гектар ер ажратилади.

Айни пайтда Украина расмийлари Хитойга мамлакат ерлари ижарага берилаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилишди.

Украина қишлоқ хўжалиги бўйича расмий Алекс Лисица Озодлик радиоси билан суҳбатда Хитой матбуоти тарқатган маълумотларни “асоссиз ва провокацион” дея атади.
XS
SM
MD
LG