Линклар

Барак Обама хотинидан қўрққани учун чекишни ташлаганини тан олди


 АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама олти йил аввал рафиқаси Мишел Обамадан қўрққани учун сигарет чекишни ташлашга мажбур бўлган.

Бу ҳақда Барак Обаманинг ўзи душанба куни БМТ махсус маърузачиси Майну Киаи билан суҳбат чоғида гапирди.

Ушбу суҳбат акс этган видео тасвир душанба куни CNN телеканали орқали намойиш қилинди.

“Сиз чекишни ташлагансиз, деб умид қиламан?”, дея сўрайди Обама суҳбатдошидан. Киаи баъзида чекиб туришини айтиб, Обамадан чекишни қандай ташлагани ҳақида сўрайди.

Обама бунга жавобан "Мен олти йилдирки, чекмайман... чунки хотинимдан қўрқаман", дейди табассум билан.

Ушбу суҳбат ёниқ қолган микрофон орқали матбуотга ошкор бўлгани айтилаяпти.

Обама президентликка илк бор сайланишидан аввал Оқ уйда сигарет чекмасликка ваъда берган.

2009 йилдаги интервьюларидан бирида Обама сигарет чекишдан воз кечиш анча қийин кечаётгани ҳақида гапирган.
XS
SM
MD
LG