Линклар

Ироқда етти полициячи ҳалок бўлди


Ироқ ғарбида сешанба куни 7 нафар полиция ходими ҳужум ва портлашлар қурбонига айланди.

Анбар вилоятининг Ҳадита шаҳридаги ҳарбий штаб биносига ракеталар отилган, полиция участкаси ва блокпост яқинида минали машиналар портлатилган.

Мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ҳеч ким зиммасига олгани йўқ.

Ироқда сўнгги ойларда зўравонлик ҳодисалари сони кескин ошиб кетди. Бу каби ҳужумлардан полициячи ва ҳарбийлар билан бир қаторда тинч аҳоли вакиллари ҳам жабр кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG