Линклар

Обама: Сурия кимёвий қуролдан бутунлай тозаланиши шарт


АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзламоқда, 2013 йилнинг 24 сентябри.

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзламоқда, 2013 йилнинг 24 сентябри.

АҚШ президенти Барак Обама халқаро ҳамжамиятни Суриянинг ўз кимёвий қуролини бутунлай йўқ қилишига эришишга чақирди.

Сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилган Обама Сурия кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича АҚШ-Россия келишувининг амалга оширилишига эришиш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Сурияга нисбатан қатъий резолюция қабул қилиниши зарурлигини урғулади.

АҚШ раҳбари Сурия президенти Башар Ассад режими томонидан 21 август куни Дамашқ яқинида тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўлланилгани борасида рад этиб бўлмас далиллар борлигини эслатди.

Аввалроқ Бош Ассамблея мажлисини очиб берган БМТ бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги кимёвий қуролни йўқ қилиш тўғрисида резолюция қабул қилинишини ёқлаб чиққанди.

Шунингдек, у дунё давлатларини Сурияда ўзаро урушаётган томонларнинг ҳеч қайсисига қурол етказиб бермасликка чақирди.

Сешанба куни Дамашқ жанубида бомбали автомобил портлаши оқибатида, турли маълумотларга кўра, 3 кишидан 7 кишигача ҳалок бўлган, тақрибан 25 киши тан жароҳати олган.

БМТ маълумотларига кўра, 2011 йилнинг март ойидан буён Сурияда қурбон бўлганлар сони юз мингдан ошиб кетган.
XS
SM
MD
LG