Линклар

Журналист Сергей Наумовнинг дараги чиқди


Хоразмлик мустақил журналист Сергей Наумов.

Хоразмлик мустақил журналист Сергей Наумов.

21 сентябр куни милиция ходимлари томонидан қўлга олинганидан буён қаердалиги номаълум қолаётган хоразмлик журналист Сергей Наумов Урганч шаҳар ички ишлар бўлимининг қабул-тақсимот пунктида ушлаб турилибди.

Бу ҳақда “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси хабар тарқатди.

Ташкилот маълумотига кўра, журналист бу ерда Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича суд қарори асосида тутиб турилибди.

Тўрт кун муқаддам хоразмлик милиционерлар томонидан олиб кетилган 50 ёшли Сергей Наумов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган оз сонли мустақил журналистлардан биридир. У ўтмишда қатор маҳаллий ва хорижий нашрлар билан ҳамкорлик қилиб келган.
XS
SM
MD
LG