Линклар

Швейцариянинг йирик банкларидан бири ўзбекистонликлар билан ишламоқчи эмас


Швейцария банк секторида иккинчи ўринни эгалловчи Credit Suisse банки 2013 йилнинг охирига бориб дунёнинг 50 мамлакатидаги, шу жумладан, Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусдаги мижозлари билан ҳамкорлик қилишни тўлалигича ёки қисман тўхтатади.

Бу ҳақда Франция халқаро радиоси Tages-Anzeiger нашри маълумотларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Credit Suisse бу мамлакатлардаги мижозлари етарли маблағга эга бўлмагани (банк билан ҳамкорлик қилиш учун мижоз ҳисобида камида 1 миллион Швейцария франки ёки 800 минг евро пул бўлиши лозим) ёхуд улар билан бошқа ишлашни истамагани учун ўзаро ҳамкорликни тўхтатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Швейцария ва Швецияда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага алоқадорлиги тахмин қилинаётган ўзбекистонликлар ўта йирик миқдорда “пул ювиш”да гумонланмоқда. Бу бўйича жиноят ишлари очилиб, текширувлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG