Линклар

Майкл Жексон адвокати AEG ширкатини поп қироли ўлимида айбламоқда


Америкалик марҳум поп-юлдуз Майкл Жексоннинг адвокати қўшиқчи ўлимида AEG промоутерлик ширкатини айблади.

Жексон оиласи адвокатининг даъво қилишича, AEG поп-юлдузининг аҳволи заифлигига қарамай унга кучли врач ёлламаган.

Бундан ташқари, AEG Майкл Жексоннинг аҳволи ёмон эканини билган холда унинг Лондон концертлари устида ишларни давом эттирган.

AEG промоутерлик ширкати Майкл Жексон адвокати айбловларини рад этди. Айни пайтда Жексон ойиласи промоутерлик ширкатидан бир неча миллион АҚШ доллари ундириб олиш ҳаракатига тушган.

Афсонавий поп хонанда Майл Жексон 2010 йил ёзида оламдан ўтган. У ўз врачи тавсия этган пропофол уйқу дорисини кўтара олмагани айтилади.

Суд-тиббиёт-экспертиза хулосалари асосида 50 ёшли хонанданинг ўлими қасддан қилинмаган қотиллик сифатида таснифланди.

Майкл Жексоннинг шифокори мижозини билмасдан ўлдириб қўйганига оид айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG