Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:14

Озарбайжон расмийлари чет эл радиоларини "нохолислик"да айблади


Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси Америка овози, Би-Би-Си ҳамда Озод Европа/Озодлик радиоларини мамлакатдаги сайловолди жараёнини “ноҳолис” ёритаётганликда айблади.

Комиссия ўз баёнотида мазкур радиостанциялар оҳангида "тарғибот тони" сезилиб қолаётганини айтди.

Озарбайжон сайлов комиссиясининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Азер Тагиев учала радиостанцияни сайловчиларга таъсир ўтказишга уриниб, Озарбайжоннинг сайлов қонунларини бузаётганликда айблади.

Ўз навбатида Озодлик радиосининг Озарий ҳизмати раҳбари Кенан Алиев бу айбловларни кескин рад этди.

Жаноб Алиевга кўра, Озарбайжон расмийлари журналистларни қўрқитиш йўли билан сайлов ёритилишини назорат остига олишга уринмоқда.

Кенан Алиев сайловолди жараёни холис ва профессионал ёритилаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG