Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:48

WhatsApp Пахтакор: "Теримчига бир кун ош, у ҳам талонга!"


Теримчи блоггерлар кундалик емак-ичмакдан ҳам ёзмоқдалар. Фарғоналик блоггер теримчи-талабаларга ҳафтада бир кун ош берилаётгани, у ҳам талонга берилаётганини ёзди. Самарқандлик блоггер эса ичимлик суви етмай, теримчилар сувсиз қолаётганидан ёзди. Пахта даласидан йўлланган битикларни “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


"Талаба учун ош фақат талонга!"

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган фарғоналик талаба-теримчи далада уларга берилаётган овқат ҳақида ёзар экан, кунлик емак, асосан карам ва макарон шўрва ҳамда буханка нондан иборат эканини айтди.

Унинг айтишича, ҳафтада бир кун ош ҳам берилмоқда.

"... Хафтада 1 марта ош-талон буйича Компда чикарилиб бригадирлар оркали пахтакорларга таркатилади Оши етиши учун Чунки айримлар кайта ош егиси келади :) ..."

Бу блоггернинг ёзишича, талаба-теримчига ҳафтада бир маротаба бериладиган ош фақат бир порциядан.


"Ичимлик суви тушдаёқ тугаб қолаяпти"

Самарқанд вилоятидан ёзган бир блоггер далага олиб борилаётган тоза ичимлик суви тушдаёқ тугаб қолаётганидан гап очди.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида талабаларга тушлик тарқатилмоқда.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида талабаларга тушлик тарқатилмоқда.
Унинг ёзишича, улар бирга пахта тераётган ўқитувчилар гуруҳи тушки емакдан кейин чанқоқдан қийналмоқда.

"... Bazan obet qilingandan keyn kun issiq buladi terim davomida organizm suvni talab qiladi lekin suv bulmaydi..." деб узди бу блоггер.

Бу блоггер ўқитувчилар орасида пахта теримида қочаётганлар йўқлиги, аммо шароитнинг оғирлиги уларнинг эътирозига сабаб бўлаётганини қўшимча қилди.

"... Biz mehnatdan qochmaymz. Lekin sharoit yaxshi bulsin. Daladayam ichmlik suvda muammolar bor. Rahbarlar etibor berishsa yaxwi bulardi..." деб ёзган Озодликнинг “WhatsApp Пахтакор” блогига Самарқанддан ёзган ўқитувчи-теримчи.


"Лоток турганда, қанақа душ?!"

​ ​“WhatsApp Пахтакор” блогида теримчи талабалар учун яратилган шарт-шароитлардан суҳбатлашаётган блоггерлар орасида душ ва тоза ичимлик суви таъминоти оғирлиги тез-тез тилга олинмоқда.

"Сиз томонда душ борми?" дея савол ташлаган теримчи-талабага берилган жавоблардан бирини қуйида сизга ҳам ҳавола қилмоқчимиз:

"... Канака душ? Лоток турганда, сув факат 5л баклашкада, и то из Ташкента..."


"Бир марталик душ қабул қилиш 3 минг сўм"

Самарқанд вилоятидан ёзган теримчи муштарий ҳашарчилар учун ҳозирланган шароитдан норози бўлди.

Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Унинг ёзишича, свет ва газ йўқ, ювиниб-тараниш учун шароит эса мутлақо аянчли аҳволда.

Унинг ўзгаришсиз келтирилган битикларини ўқинг:

"... Самаркандда мана пахта терими учун институт боллари келиб жойлашишди. Лекин газ, свет йок Штаб шароити купчиликни кониктирмаяпти

Шу сабаб талабалар пул тулаб ижарада туришмокда. Ижара хакки 35 минг, хар сафар душ кабул килш эса 3 минг. Ахир узиз уйланг терим учун берилаетган пул жуда кам белгиланган.

Далалардаги пахта ахволи эса теримни кийинлаштиради. Талаба хар кун чанг даладан келиб душ кабул килса, уларнинг берган пули 1 ойлик душ пулига хам етмайди..."



WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийлари “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган битиклар. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай битикларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, Сиз ҳам ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail: ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG