Линклар

Ўзбекистонда ОИТВга чалинганларнинг бепул даволаниши кафолатланди.


Ўзбекистонда одам иммун тақчиллиги вирусининг олдини олишга қаратилган қонун кучга кирди.

Шу йилнинг ёз ойида Ўзбекистон Олий мажлиси томонидан қабул қилинган мазкур қонун 23 сентябрда президент Ислмо Каримов томонидан имзоланган ва 24 сентябрдан расман кучга кирган.

5 боб ва 28 моддадан иборат мазкур қонунда одам иммун тақчиллиги вирусининг олдини олиш мақсадида профилактика, диагностика ишлари бепул амалга оширилиши, мазкур дардга чалинган беморларни бепул даволаш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш кафолатланади.
XS
SM
MD
LG