Линклар

Тошкент Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари орасида уй-жой энг арзон бўлган шаҳар ҳисобланади.

Мezon.uz сайти минтақанинг беш мамлакатидаги риэлторлик ширкатлари экспертларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда мана шундай хулоса чиқарган.

Сайтга тақдим этилган маълумотларга ишонилса, Қозоғистоннинг жанубий пойтахти Алматида кўчмас мулкнинг бир квадрат метри 2250 долларни, Душанбеда 1375 долларни, Ашхабодда 1333 долларни, Бишкекда 1170 долларни ташкил қилган.

Тошкентда эса икки хонали уйнинг бир квадрат метри 950 долларга тенг экани қайд этилган.

Сайтнинг ёзишича,, мазкур нархлар шаҳар маркзидан узоқда бўлмаган, ғиштдан қурилган ва 2-3-қаватда жойлашган квартираларга таалуқлидир.
XS
SM
MD
LG