Линклар

Ўзбекистон 2013 йилдан бошлаб Хитойга йил сайин 300 минг тоннадан пахта толаси сотишни режалаштирмоқда.

Россиянинг Новости агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда пахта толасини Хитойга сотиш масаласи ҳукуматлараро даражада келишилганини ва бу борадаги шартнома октябр ойида Тошкентда ўтадиган пахта ярмаркаси доирасида имзоланишини маълум қилди.

Агентлик манбасига кўра, Ўзбекистондаги давлатга қарашли учта ширкат Хитойга умумий қиймати 570 миллион долларга тенг бўлган 300 минг тонна пахта толаси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувга эришган.

Ўзбек пахтасининг асосий харидорлари Бангладеш (39%), Хитой (15%) ва Жанубий Корея (7%) ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта етиштирилади ва ундан 1,2 миллион тонна пахта толаси олинади.
XS
SM
MD
LG