Линклар

logo-print

АҚШ Қурол савдоси бўйича халқаро шартномани имзолади


Жон Керри Қурол савдоси тўғрисидаги шартномани имзоламоқда.

Жон Керри Қурол савдоси тўғрисидаги шартномани имзоламоқда.

Дунёда қурол савдоси бўйича энг йирик экспортчи ҳисобланган Қўшма Штатлар Қурол савдоси бўйича халқаро шартномани имзолади.

Мазкур ҳужжат АҚШ Давлат котиби Жон Керри томонидан Ню Йоркда БМТ штаб – квартирасида имзоланди.

Amnesty International халқаро ташкилоти Бош котиби Салил Шетти Вашингтоннинг бу қадами “ оддий қуролларни ноқонуний тарқалишига қарши курашга қўшилган катта ҳисса бўлгани”ни таъкидлади. Энди шартнома АҚШ Конгресси томонидан ратификация қилиниши керак.

Жорий йилнинг 3 апрелида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжат оддий қуроллар савдосини тартибга солади. Айрим ҳисоб-китобларга қараганда оддий қуролар савдоси йилига 70 миллиард долларни ташкил қилади.

Шартнома дунёнинг 89 давлати томонидан имзоланган. Ҳужжатни имзолаган 50 давлат парламенти шартномани тасдиқлаганидан сўнг у кучга киради.
XS
SM
MD
LG