Линклар

БМТ инспекторлари Сурияга қайтди


Суриядаги жангларга аёллар ҳам қўшилмоқда.

Суриядаги жангларга аёллар ҳам қўшилмоқда.

БМТ инспекторлари заҳарли газлар қўлланилгани ҳолатини ўрганишда давом этиш учун Сурияга қайтди.

Швед Оке Селстрём раҳбарлигидаги гуруҳ дастлаб учоқда Ливан пойтахти Бейрутга келди ва автобусда Дамашққа кетди. Инспекторлар Сурияда 30 ойдан бери давом этаётган жанглар давомида 14 марта кимёвий қурол қўлланилгани тўғрисидаги иддаоларни текширади.

БМТ инспекторлари август ойида Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани тўғрисидаги иддаоларни текшириб, 16 сентябрда ҳисобот эълон қилган эди.

Ҳисоботда президент Башар Ассадга содиқ кучлар ва қуролланган исёнчилар ўртасидаги жанглар давомида кимёвий қурол кенг қўлланилгани айтилган.
XS
SM
MD
LG