Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:10

Покистонда зилзила қурбонлари сони 350га етди


Покистонда сешанба куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 350га етди.

Ер силкиниши оқибатида юзлаб одам яралангани, кўплаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 7,7 балли зилзила маркази Балужистон вилоятининг жанубий-ғарбида жойлашган Аваран округида – 20 километр чуқурликда бўлган.

Зилзила кучи Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган.
XS
SM
MD
LG