Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:31

Қўшма Штатлар ОИТСга қарши глобал миқёсда курашни давом эттиради


Қўшма Штатлар дунё бўйлаб ОИТС (Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми) касаллигига қарши кураш дастурларини молиялашни давом эттирмоқчи.

АҚШ Конгрессига мазкур дастурларни молиялашни 2023 йилгача узайтириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси тақдим этилди.

ОИТС касаллигига қарши глобал миқёсда курашиш дастури кичик Жорж Буш президентлиги даврида қабул қилинган.

Ўшандан буён дунё бўйлаб ОИТС касаллигига чалинган беш миллиондан ортиқ бемор бепул даволаниш имконига эга бўлди.

Бу мақсад учун Қўшма Штатлар шу пайтгача 15 миллиард АҚШ доллари сарфлади.
XS
SM
MD
LG