Линклар

Лола Каримова отасининг сиёсатидан масофаланганини айтмоқда


Лола Каримова-Тиллаева турмуш ўртоғи Тимур Тиллев билан.

Лола Каримова-Тиллаева турмуш ўртоғи Тимур Тиллев билан.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи отасининг сиёсий амалларидан масофаланганини айтди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили бўлган 35 ёшли Лола Каримова - Тиллаева бу ҳақда Би-Би-Си Ўзбек ҳизматига берган ёзма интервюсида таъкидлади.

Шунингдек, у Ўзбекистонда президентликка эхтимолий даъвогар, деб кўрилаётган опаси Гулнора Каримова билан узоқ йиллардан буён мулоқот қилмай қўйганини ҳам айтди.

“Мен ва опам бир-биримиз билан 12 йилдан ортиқки мулоқот қилмаймиз. Буни ҳеч қачон яширмаганмиз, ва бундан кўплар хабардор”, - деб айтган Лола Каримова-Тиллаева.

Ўзбекистон президентининг 42 ёшли тўнғич қизи Гулнора Каримова Швеция ва Швейцарияда тергов қилинаётган катта миқдордаги порахўрлик ва пул ювиш жиноятларига ҳам алоқадор, деб кўрилмоқда.

Июн ойида Франция полицияси Швейцария прокуратураси сўровига кўра, Каримовага тегишли, деб иддао қилинаётган уйларда тинтув ўтказган эди.

76 ёшли Ислом Каримов Ўзбекистонни 23 йилдан буён идора этиб келади ва халқаро ҳисоботларда дунёдаги энг қаттол диктаторларнинг бири сифатида тилга олинади.
XS
SM
MD
LG