Линклар

Жорий йилда Ўзбекистондан қарийб ярим миллион доллар олиб чиқилиши олди олинган


Сўнгги саккиз ой ичида Тошкент аэропорти божхоначилари мамлакатдан 225та ноқонуний тарзда валюта олиб чиқиш уриниши олдини олганлар.

“Тошкент-Аэро” ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда олиб борилган амалиёт танижасида жаъми 450минг АҚШ доллари миқдоридаги валютанинг олиб чиқилиши олди олиниб, давлат ҳисобига мусодара этилган.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳар бир йўловчи мамлакатдан чиқаётганида 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пулни деклорация қилган холда олиб чиқишлари мумкин.

5 минг АҚШ долларигача бўлган пулни олиб чиқиш учун Марказий банк руҳсатномаси керак бўлади.

Деклорациясиз олиб чиқишга уринилган ҳар қандай миқдордаги пул мусодара этилади.
XS
SM
MD
LG