Линклар

logo-print
Ўзбекистон метереологларининг пайшанба куни хабар беришича, 24 сентябр куни Тошкентда 1903 йилда кузатилган абсолют рекорд даражадан кўра кўпроқ иссиқ бўлган.

Метереологларнинг билдиришича, 1903 йилда Тошкентда 34,4 даража иссиқ бўлган. Шу йилнинг 24 сентябрида эса ҳаво термометри 35,5 даражани кўрсатган.

24 сентябрда Термиз ва Самарқандда ҳам иссиқлик рекорд даражага етган.

Термизда шу куни 38 даража иссиқ бўлган. 2009 йилнинг шу кунида Термизда 37 даража иссиқ кузатилган эди.

Самарқандда эса 24 сентябрдаги энг иссиқ кун 1978 йилда бўлган. Ўшанда ҳаво даражаси 32,4 градусга етган. Шу йилнинг 24 сентябрида эса бу кўрсаткич 36,2 даража бўлган.
XS
SM
MD
LG