Линклар

logo-print

Россия Қурол савдоси халқаро шартномасига қўшилмайди


Россия президенти Ижевскдаги Калашников автоматлари ишлаб чиқарувчи заводда.

Россия президенти Ижевскдаги Калашников автоматлари ишлаб чиқарувчи заводда.

Россия Қурол савдоси бўйича халқаро шартномага қўшилмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков баёнот берди.

Унга кўра, мазкур шартномада кўплаб камчиликлар мавжуд, жумладан, шартномада қуролларни ноқонуний гуруҳларга сотиш имконияти сақлаб қолинган. Расмий, агар мазкур камчиликлар бартараф этилса, Россия бу шартномага қўшилиши мумкинлигини билдирган.

Чоршанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ню-Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида Қурол савдоси бўйича халқаро шартномани имзолаган эди.

Жорий йилнинг 3 апрелида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжат оддий қуроллар савдосини тартибга солади. Айрим ҳисоб-китобларга қараганда оддий қуролар савдоси йилига 70 миллиард долларни ташкил қилади.

Шартнома дунёнинг 89 давлати томонидан имзоланган. Ҳужжатни имзолаган 50 давлат парламенти шартномани тасдиқлаганидан сўнг у кучга киради.
XS
SM
MD
LG