Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан юзма юз учрашув ўтказди.

Учрашувдан сўнг АҚШ расмийси Эроннинг ядровий дастур масаласидаги музокараларда ижобий оҳангга мойиллигидан мамнун эканини билдирди. Жон Керри Эрон ядровий дастур ортидан халқаро ҳамжамият билан юзага келган муаммоларини бартараф этиш учун ўзи ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар доирасида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф БМТ Бош Ассамблеяси биносида Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия вакиллари билан ҳам учрашгани айтилмоқда.

Жон Керри Эрон ва мазкур олти давлат вакиллари Теҳрон ядровий дастури масаласини муҳокама қилиш учун кейинги ойда Женевада учрашишга келишиб олганларини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG