Линклар

AI Ўзбекистон ҳукуматини Наумов ҳимоясини таъминлашга чақирди


Сергей Наумов.

Сергей Наумов.

Amnesty International халқаро ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини 21 сентябрда Урганчда қўлга олинган журналист Сергей Наумов ҳимоясини таъминлашга чақирди.

Ташкилот тарқатган баёнотда айтилишича, Сергей Наумовнинг олдига шу кунгача унинг адвокатлари киритилмаган. Урганчда бўлиб ўтган суд жараёни ҳам адвокат иштирокисиз ўтказилган.

Amnesty International Ўзбекистонда қолаётган бармоқ билан санарли мустақил журналистлардан бири бўлган Сергей Наумовнинг қўлга олиниши унинг касбий фаолияти билан боғлиқ эканига шубҳа қилмайди. Шунингдек, ташкилот, адвокатлари билан учраштирилмаётган Наумов ҳибсхонада қийноқларга солиниши мумкинлигидан ташвиш билдиради.

50 ёшли Сергей Наумов 21 сентябрда Урганчда ҳибсга олинган ва майда безориликда айбланиб суд томонидан 12 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG