Линклар

logo-print

Алишер Усмонов автоҳалокат боис қолдирилган тўйга келди


Алишер Усмоновнинг жияни Асал Назриева бўлажак турмуш ўртоғи Одил Маннонов билан.

Алишер Усмоновнинг жияни Асал Назриева бўлажак турмуш ўртоғи Одил Маннонов билан.

27 сентябрь куни Россияда яшаётган миллиардер Алишер Усмонов жияни Асал Нарзиеванинг никоҳ тўйида иштирок этаяпти. Жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Асалнинг тўйи Алишер Усмоновнинг меросхўрларидан бири экани айтилган жияни Бобур Усмонов автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлгани туфайли қолдирилган эди.

Тошкентдаги энг дабдабали тўйлардан бири бўлиши кутилаётган Асал Нарзиеванинг никоҳ оқшомига уни табриклаш учун тоғаси Алишер Усмоновнинг махсус самолётда етиб келгани айтилаяпти.

Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, олигарх жиянига “сюрприз совға” тайёрлаган. Асал Алишер Усмоновнинг синглисининг қизи бўлади.

Асал Назриеванинг “ЗАГС”- никоҳни расмий рўйхатга олиш маросими жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган эди.

Бироқ тўйга икки кун қолганида - 8 май куни Алишер Усмоновнинг меросхўрларидан бири экани айтилган Бобур Усмонов автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлгани боис тўй қолдирилди.

Бобур Усмонов.

Бобур Усмонов.

Бобур Усмоновнинг тўйда қатнашиш учун Швейцариядан учиб келгани айтилган эди.

Ўша пайтда милиция ходимлари Бобур Йўлдошев дўстининг жазмани билан машинада кетаётиб, катта тезликдаги автомашинани бошқаролмай қолиб, йўл четидаги тўсиққа қаттиқ урилгани боис ҳалокат содир бўлганини билдирган эди.

Бобур Усмонов 2009 йилда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевнинг жияни Диëрага уйланган ва бу никоҳдан туғилган бир яшар Марям исмли қизчаси бор. Бобур ва Диëра тўйи ҳақида хабар тарқатган айрим норасмий нашрлар¸ бу никоҳнинг Усмонов ва Мирзиëев¸ пул ва ҳокимият никоҳи сифатида баҳолашган эди.

Асли наманганлик бўлган Алишер Усмонов бугун Россиянинг энг бой одами ҳисобланади.

Forbes журналининг 2013 йилги рейтингида Россия фуқароси Алишер Усмонов 17,6 миллиард доллар билан жаҳон бойлари орасида 34-поғонани эгаллади.

2009 йилда Усмоновга тегишли бўлган DST жамғармаси Facebook акциялари олди-соттиси ортидан қарийб бир ярим миллиард доллар фойда кўрган.

Айни пайтда, Алишер Усмонов Интернетдаги Mail.ru ва MegaFon уяли алоқа ширкатлари акцияларига ҳам эга.

Яқинда Алишер Усмонов Apple ширкатининг 100 миллион долларлик акцияларини сотиб олди.

1953 йилда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида прокурор оиласида туғилган Алишер Усмонов 1976 йилда Москвадаги Халқаро муносабатлар давлат институтини тамомлаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG