Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:25

Мумбайда қулаган 5 қаватли уй тагида 70 киши қолди


Бугун Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида қулаган беш қаватли бино вайроналари остидан беш кишининг ўлиги олинди. Вайроналар тагида жами 70 киши қолгани хабар қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, қулаган уйда 22 та оила яшаган. Жароҳатланганлар сони 30 га яқин экани айтилаяпти. Ҳозирда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Кейинги бир неча ой мобайнида Мумбайда кўп қаватли жами бешта уй қулаб тушди.

Апрел ойида Мумбай яқинидаги мавзелардан бирида қурилиши тугалланмаган етти қаватли бино қулаши оқибатида 70 дан зиёд киши ҳалок бўлганди.

Фожеадан кейин Ҳиндистонда қурилиш ишлари сифатининг пастлиги ва ўз манфаати йўлида зарур хавфсизлик талаблари риоя қилинишига кўз юмаётган амалдорларнинг порахўрлиги ҳақида гапирила бошланди.
XS
SM
MD
LG