Линклар

Яқинда Сурхондарёнинг Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғида сақланаётган шер бирданига тўртта бола туғди.

Термиз ҳайвонот боғи ходимларига кўра, шернинг тўртта туғиши ушбу боғда илк бор кузатилаяпти.

Шер йилига икки марта биттадан тўрттагача бола туғиши мумкин. Кейинги икки йилда Термиз боғида жами 13 та шер боласи туғилган бўлиб, улардан иккитаси мамлакатнинг бошқа ҳайвонот боғларига жўнатилган.

Термиз ҳайвонот боғида олиб борилган кўп йиллик илмий изланишлар натижасида қўнғир айиқ билан ҳимолай айиғи урчитилиб, яқинда янги турдаги айиқ боласи туғилган.
XS
SM
MD
LG